Миссионерлик ҳужумиЕвропа Исломий оламга илм номи билан миссионерлик ҳужумини бошлади ва бу иш учун катта маблағ ажратди. Бошқача қилиб айтганда, Европа илм ва инсонийликни парда қилиб миссионерлик йўли билан мустамлакачилик ҳужумига киришди. Бундан ғарб мустамлакачилигининг биринчи қадамлари бўлиши учун Исломий ўлкаларда сиёсий жосуслик ва сақофий мустамлакачилик марказлирини қуриш кўзда тутилди. Шу сабабдан бу мустамлакачилик учун майдон кенгайди, Исломий олам эшиги катта очилди ва исломий ўлкаларга миссионерлик жамиятлари тарқалди. Уларнинг энг катталари инглиз, француз ва америка жамиятлари эди. Вақт ўтиши билан бу жамиятлар миллатчилик ҳаракатларининг ўчоғи бўлиб қолди. Мусулмонлардан таълим олувчилар сафини кўпайтириб, араб ва турк миллатчилиги ҳаракатларини икки мақсадда бошқарди: Биринчиси, Ислом Давлатини бутунлай йўқ қилиш учун араб ўлкаларини исломий Усмоний Давлатдан ажратиш. Улар бу Давлатни миллатчилик кайфиятини қўзғатиш мақсадида «Туркия» номи билан аташди. Иккинчиси, мусулмонларни ҳақиқий робиталаридан, яъни Ислом робитасидан узоқлаштириш. Мусулмонлар ўз ўрталарини боғлаб турадиган бундан бошқа робитани билмас эдилар. Ғарб биринчи мақсадини амалга оширди. Иккинчисига ҳали қўл урилмади. Шунинг учун турк, араб, форс ва бошқалардаги миллатчиликка бўлган йўналтиришлар мусулмонларнинг бирлигини бўлиб ташлайдиган ва мабдаларидан чалғитадиган қурол бўлиб қолаверди. Бу миссионерлик жамиятлари Исломий оламга катта таъсир кўрсатган бир неча даврни босиб ўтди. Ҳозирги кунда бошимиздан кечираётган заифлик ва қолоқлик ана шу таъсирнинг оқибатидир. Чунки мустамлакачилик бизни уйғонишдан ва мабдаимиз бўлмиш Исломдан тўсиш учун тиклаган деворга қўйган биринчи ғишт миссионерлик жамиятлари эди. Европаликларни Исломий оламда миссионерлик жамиятларини ташкил қилишга мажбур қилган нарса салибчилик юришларида мусулмонларнинг салобати ва жиҳод қилишга сабр-тоқатлари туфайли уларга етган мусибатлар эди. Яъни ғарбликлар жанг майдонида мусулмон билан тўқнаш келишганда ўз раъйларига кўра икки ишга суянишган, Исломни ва мусулмонларни бутунлай йўқ қилиш учун бу икки ишга катта аҳамият беришган эди. Улар қуйидагилар:
130-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|